ЖАННАТ
Майлими, мен у ерда нималар бўлгани ҳақида гапирмасам… Мен буни эслашни истамайман, бу жуда оғир хотиралар… Мен кўп нарсани йўқотдим… – дейди Жаннат. Ҳозир у бир оз бўлсада ҳотиржам, лекин ҳаяжон босгани кўриниб турибди: қўллари сал-пал титрамоқда, у сув ичиб, ўзини қўлга олишга ҳаракат қиляпти. Биз у «Барқарор ҳает» ННТда танишдик.
Қайтган пайтимизда биз ўзимизни ҳудди ўзга сайёраликлардек хис қилардик, - ҳудди жаннатга тушиб қолгандек, танишларингиздан бирон кимсани бирдан ўлдиришади деб қўрқмайсиз, бегона эркакларнинг хоҳиш-ихтиёрига буткул тобе бўлиб қолмайсиз, ҳамда қайсидир кишига ишонч билдириб, унинг ортидан дунёнинг нариги чеккасига жўнаганингда, уни ўлдиришсада, охир-оқибат сени ўзига иккинчи хотин қилиб олган, бутунлай бегона эркакка энди кўникишга мажбур бўлмасангиз....

Мен аслида ҳеч қаерга кетишни хоҳламаган эдим… Мен шунчаки оғир дақиқаларда менга меҳрибон бўлган инсоннинг ёнида бўлишни хоҳладим…У менга бефарқ бўлмаган, бутун оламдаги ягона инсон бўлиб туюларди…
Бу ерда энди тунлари лагердаги тинтув сабабли, қўшни аёлда телефон топишлари ва барчани калтаклашларидан энди қўрқмай яшаш мумкинлигига узоқ вақт ўргандим…Иссиқ кўрпага, энди овқат бир неча кунга етиши ва улар ҳаммасини бирдан еб қўймасликлари учун, болаларимдан овқатни бекитиш керакмаслигига. Совуқ қишга ва ёзнинг чидаб бўлмайдиган жазирама иссиғига, болалар чанқаган пайт, уларга сув бера олмаслигинга...Бу ерда ҳақиқатдан ҳам яхши, мен шунда ҳам гоҳида алоғ-чалоғ тушлардан уйғониб кетаман.
Қайтганимизда, қилишимиз керак бўлган биринчи ишимиз – ҳужжатларни тиклаш эди. Эркак кишисиз кўчага чиқиш мумкинлигини эсингдан ҳам чиқарасан киши. Бошида ҳаттоки бировнинг олдига бориб, ниманидир сўрашдан ҳам ҳайиқиб турардим. Яхшиямки, марказ ходимларни бизга дастак бўлишди. Барча ҳужжатларни тиклашда ёрдам беришди: паспорт, болаларнинг туғилганлик ҳақида гувоҳномалари… Биз ўзимизни анча ҳотиржам хис эта бошладик, энди биз ўз юртимиздамиз, биламан, кўплар бизга ишонмайди, лекин биз уйга қайтиб келганимизни ва ҳаёт ўз йўлига тушишига бўлган умидимиз рўёбга чиқишини англаб етдик.
Биз ҳаммамиз касал ҳолатда келдик, лагер совуқ эди, егани ҳеч нима йўқ, сув ҳам оз, доимо қўрқинч туйғуси билан яшаш – буларнинг ҳаммаси соғлиқда жуда ҳам акс этди. Ҳаммадан ҳам кўпроқ болалар жабр кўрди. У ерда бу унчалик сезилмасди, чунки бир дақиқага ҳам ўзимизни бўш қўя олмасдик.
Фарзандларим йиғлаш нималигини ҳам унутиб қўйдилар, чунки мумкин эмас, чунки кучли бўлиш керак. Қайтиб келиб, диспансеризациядан ўтганимизда эса, бир талай касалликлар чиқти: кичкинамда сурункали шаклга ўтиб кетган бронхит, қизим ҳушини йўқотиб, томирлари тортишишти, тутқаноқ тутиб қолди деб жуда қўрқдим, Оллоҳга шукур, ундай эмас экан...
Мен ҳаммаси ўтиб кетишига ишонардим, бошқача бўлиши мумкин эмас эди ҳам…Ва ҳақиқатдан ҳам, ҳотиржамлик ва даволаниш ўз натижасини берди – мен ҳам, болаларим ҳам ўзимизни яхши хис қилябмиз.
Бошида қўшнилар бизга ёмон кўз билан қарашарди. Бизни террористлар деб айтишарди… аммо мен ҳам, болаларим ҳам ҳеч қандай ёмон иш қилмадик, мен ҳеч кимни ўлдирмаганман, ўлдириш ниятим ҳам бўлмаган…


Менинг омадим келди, оилам мени қўллаб-қувватлар эди - ойим, дадам, опам – кўплардан оиласи воз кечди. Уларга руҳий томонлама оғир бўлди. Лекин барча қайтганлар билан албатта психолог ишлайди.
Сурияга кетишимдан олдин мен мактабда ишлаган эдим. Қайтганимдан, реабилитациядан ўтганимдан сўнг клубда рақс курсини очдим. Фонд менга ошпазлик ишини ўрганишга ва керакли жиҳозларни олишда ёрдам берди.

Энди мен буюртмага тортлар пиширябман. Ўзимни ва фарзандларимни таъминлай оламан, ота-онам ҳам қарашиб туришибди.
Лекин, биласизми, бундан ҳеч ким ҳимояланмаган экан, айниқса ҳаётларида салбий воқеалар содир бўлган инсонлар. Ўша пайтда эса – яъни Нодир билан учрашувимдан аввал – мен севган инсоним билан айрилган эдим. Бу ёшда ҳаёт гўёки тугагандай ва энди яхши ҳеч нима бўлмайдигандай туюларкан инсонга. У бошқасига уйланди, ота-онаси уни бунга мажбурлади, мен эса ўзимни ташлангандай, ҳаётимнинг мазмуни йўқолгандай хис қилардим. Миямда фақат бир фикр айланарди: нима сабабдан ҳаёт бундай адолатсиз.
Нодир менга янада адолатли, ҳаққоний дунёни кўрсатишни ваъда қилди, ва ўша пайтда бу менга рост деб туюлди, қанчалик ёш ва аҳмоқ бўлган эканман…

Оллоҳга шукурлар бўлсин, ҳозир барчаси яхши ва буларнинг ҳаммаси ўтмишда қолди, ҳудди қўрқинчли тушдек...
Мазкур веб-сайт Европа Иттифоқининг молиявий кўмагида тайерланди.
Ушбу веб-сайт мазмуни учун Internews жавобгар ҳисобланади ва у Европа Иттифоқининг нуқтаи назарини акс эттирмайди

Контент тўғри акс эттирилиши учун, сайтни компьютердан кўриш тавсия этилади.



Ҳикоянгиз билан ўртоқлашинг →