РАМАЗ
Эльвира менга бегона рақамдан кўнғироқ қилиб, Сурияга ўтишига мажбурлигини, фақат шундагина ўз қизлари билан кўриша олишини айтди.
Менинг исмим Рамаз, ёшим 48 да. Аёлим билан 3 қизимиз ва 2 ўғлимиз бор, лекин турмуш ўртоғим ҳозирги пайтда Сурияда, “Родж” лагерида яшамоқда.

Улар у ерга қандай бориб қолганларини ўзим ҳам тушуна олмаябман, ҳаммасини энг бошидан гапириб берай: Биз Кара-Балта шаҳрида турамиз. Менинг катта қизларим Нуриза ва Халира 2013 йилнинг оҳирида хижобга кирдилар ва намоз ўқишни бошладилар. Биз аёлим билан унчалик диндор эмасмиз, лекин фарзандларимизга тўсқинлик қилмадик. Биз учун дин – бу муқаддас нарса.
Катта қизим Нуриза 17 ёшида эди, ўртанчаси Халира - 16. Нуриза Токмок шаҳридаги юридик институтда таълим олаётган эди. Халира ўрта мактабда. Нуриза 2014 йилнинг январ ойида бизга Мисрдаги Александрия шаҳрида ўқишни хоҳлаётганини гапира бошлади. Унинг айтишича, у ерда Ислом университети бор экан. Биз унинг олий маълумотли бўлишини истаётганимизни ва уни қўйиб юбормаслигимизни айтдик.

Катта қизлар доимо телефонда ўтирар эди. Бир неча маротаба мен уларнинг телефонларини уҳлашларидан олдин олиб қўярдим, лекин улар нимани ўқиётганларини, кўраётганларини ва ким билан гаплашаётганларини текширмасдим, ичимда: “Қизлар улғаймоқда, ҳойнахой, уларнинг йигитлари бўлса керак” деб ўйладим.
2014 йил 14 феврал куни ўртанча қизим Халира унинг опаси Нуриза Мисрга ўқишга кетганини айтди.

Бу ерда қандайдир иш борлигини кўнглим сезиб турарди. Шу куниёқ ИИДБга мурожаат қилдим. У ерда менга МХДҚга мурожаат қилишим кераклигини айтишди. Бишкекка МХДҚга етиб келдим ва биз ходимлар билан биргаликда чегарачилар хизматига қўнғироқ қилишни бошладик, у ерда менинг қизим самолётга ўтирганини ва Истамбулга кетганини маълум қилишди.МХДҚнинг ходимлари менга, эндигина 18 ёшга тўлган қизим Нуриза одам ёлловчиларнинг қурбонига айлангани ҳамда уни Туркиядан Сурияга олиб кетишларининг эҳтимоли катта эканлигини айтишди. Ходимлар менга унинг ортидан боришимни, улар қизимни бир неча кун Истамбулда ушлаб туришлари мумкинлигини айтишди.

15 феврал куни мен Истамбулга учиб кетдим. У ерда мен ҚР консуллигига ва уларнинг ёрдами билан Истамбулнинг прокуратураси ҳамда полициясига мурожаат қилдим.
Туркияда бир ойдан ортиқ яшадим. Ҳар куни консулликка қатнадим, улар полицияга қўнғироқ қилишмоқда, лекин қизимдан ҳеч қандай хабар йўқ. 1 ҳафта ўтгач, қизим менга майл.ру агентга ёзди. Мен ундан видеоқўнғироқ орқали боғланишни сўрадим. Мен унинг қўрқув босган юзини кўрдим, у қалтирарди. Мен ўз қизимни яхши биламан ва унинг ёнида кимдир турганини билганман. Қизимга унинг олдида ким турганини билишимни ва у киши мен билан гаплашишини сўрадим. У кўзга кўринмай турарди, лекин унинг овозини эшитдим, у безбетларча гапирарди.

Мен: “Нима қилмоқчи эканлигингизни биламан, сиз уни Сурияга олиб кетмоқчисиз.” деб айтдим. У эса менга: Агар шундай деб ўйлаётган бўлсанг, келиб, уни олиб кет.” деди. Мен ундан қизимни қўйиб юборишини илтимос қилдим, ялиндим. У менинг Туркияда эканлигимни биларди. Лекин у бераҳм ва гапга унамайдиган эди. Алоқани ўчириб қўйди. Мен йиғлаб юбордим, кучсиз эканлигим ва алданган қизимга ҳеч қандай ёрдам бера олмаслигим ниҳоятда алам қиларди. Қизим жуда ҳам содда, ишонувчан, меҳрибон ва тортинчоқ. Мен ҳар куни Газиантеп маъмурий бўлинмасига, Сурия билан чегарага борар эдим. У ерда турк-суриялик чегарадан ўтаётган маҳал қизимни кўришга умид қилардим.
Ҳар куни, айниқса кечки маҳал, мен кўплаб аёлларнинг паранжада чегарадан тез ўтиб кетаётганликларини кузатиб турардим. Уларнинг ҳаммаси паранжада эди, ҳаммаси паранжада эди, бироқ мен қизларнинг қоматини, уларнинг юришини диққат билан қараб ўтирардим, чунки қизимни фақат шундай қилиб топа олардим.
2 ҳафтадан сўнг мени полиция ушлаб олди, мен уларни телефон орқали консуллик билан боғладим, консулликдаги йигитлар мен қаердан келганимни ва нима сабабдан чегара олдида юрганимни тушунтириб беришди, полиция мени қўйиб юборди.

Эртаси куни мен Хатай маъмурий бўлинмасидаги бошқа чегара пунктига бордим. У ерда ҳам ўзимнинг қидирув ишларимни давом эттирдим, лекин у ерда ҳам бир ҳафтадан сўнг мени полиция ушлади.

Бир ҳафта ўтгач Нуриза Сурияда эканлигини ва унинг турмуш ўртоғи борлигини менга ёзиб юборди.
Консуллик ходимлари Қирғизистонга кетишни ва ўртанча қизимга кўз-қулоқ бўлишимни маслаҳат қилишди, чунки у 16 ёшда ва кейинги бўлиб уни олиб кетишса керак - кўпинча 16 ёшдан 22 ёшгача бўлган қизлар одам ёлловчиларнинг қурбонларига айланади.

Мен Қирғизистонга қайтиб келдим. Хотиним билан, у расмийлаштиришга улгурган Халиранинг халқаро паспортини олиб қўйишга ва уни турмушга беришга қарор қилдик. Тез орада унга турмуш ўртоғини топдик.
Апрел ойида мен Ўш шаҳрига иш сафари билан боришим керак эди. Кунига бир неча маротаба қизимга қўнғироқ қилиб, гаплашдим. Безовталанаётгандим, ҳеч қандай аломатлар йўқлигига қарамай, кўнглим ниманидир сезиб турарди.

Кетганимдан сўнг эртасига одатдагидек эрталаб қизимга қўнғироқ қилдим, лекин унинг телефони ўчирилган эди. Хотинимга қўнғироқ қилдим - уники ҳам ўчирилган. Қизимнинг дугонасига қўнғироқ қилдим, у қизим қаердалигини билмайман деди.

Кечқурун менга қизимнинг дугонаси телефон қилди ва у опасининг ортидан кетганини ҳамда ушбу хабарни бизга уч кундан сўнг беришини тайинлаганини айтди, лекин дугонаси чидолмай, ҳозир қўнғироқ қилди...Мен ҳозиргача шу дугонасига ланъатлар айтаман, нима учун у менга ҳаммасини эрталаб қўнғироқ қилганимда айтиб бермади. Биз қизимини кетишидан олдин тўҳтата олардик. Чунки биз МХДҚ ходимлари билан биргаликда, уни ўтказиб юбормасликлари учун, унинг исми ва фамилиясини бутун божхонага, чегарани қўриқлаш хизматига ва аэропортларга маълум қилган эдик.
Маълум бўлганидек, Халира Ўш орқали Истамбулга кетган экан. Унинг халқаро паспорти бизда эди, демак, у ўзига яна биттасини қилиб олган. Бир кундан сўнг Нуриза видеоқўнғироқ орқали алоқага чиқти. Биз ундан эри билан Халирани кутиб олишлари ҳақида ўргандик ва бизга ташвишланмасликни айтди.
Бу пайтга келиб, МХДҚ ходимлари қизим ким билан яшаганини ўргана олди. У қўшни қишлоқда яшайдиган, қизимдан 3 ёшга катта бўлган, Нурлан исмли бир йигит бўлиб чиқти. Мен унинг ҳар доимгидек қизимнинг олдида турганини билардим ва қизимни қўйиб юборишини ёлвориб сўрадим, оиласи ҳақида ҳаммасини, уларнинг қаерда яшашини билишимни айтдим. Ва яна унинг овозини эшитдим, у менга оиласи билан нима хоҳласам қила олишимни, лекин уни ҳеч қачон топа олмаслигимни ва қизимни ҳеч қачон қўйиб юбормаслигини айтди. Экрандаги қизим қалтирарди, мен унинг қанчалик қўрқаётганини кўрардим. Қизим билан бир-биримизга қараган ҳолда йиғлар эдик.
Ҳар ярим ойда бир марта Нуриза билан боғланардик ва ундан Халира ҳақида сўрардик. Нуризанинг эри мен билан гаплашишни ман этиб қўйди, улар фақат менинг хотиним Эльвира билан гаплашишарди. Улар Эльвирага Халира қўшни шаҳарда эканлигини ва тез орада уни уларнинг ёнига олиб келишларини ва биз у билан ҳам мулоқот қила олишимизни айтишди.

Бу орада биз хотиним билан болалари Сурияга кетиб қолган бошқа ота-оналар билан боғландик ва Жалолободдан бир аёлни топдик, у қизини Суриядан Қирғизистонга олиб келган эди. Менинг рафиқам бешинчи болага ҳомиладор эди, 2 ой бўлган эди.
У қизимнинг эри қизимиз билан чегарада кўришиш имкониятини беришини келишиб олишди, Халирани ҳам у ерда кўрсатадиган бўлишди. Хотиним мени боришига кўндирди.

Мен унинг фақат Туркияга бориб, чегарадан ўтмаслигига розилик бердим.

2015 йилнинг 25 сентябр куни Эльвира Истамбулга учиб кетди.
Мен унга тақиқлаб қўйдим, унга буни қилмаслигини айтдим, Қирғизистонга қайтиб келишини илтимос қилдим, чунки МХДҚ ходимлари ҳам у чегарадан ўтиши керакмаслигини, уни олиб кетишлари мумкинлигини айтишди.

Октябр ойида у менга Сурияда, Нуризанинг олдида эканлигини ёзиб юборди. Биз видеоқўнғироқ орқали гаплашдик, у Нуризанинг эри урушда ҳалок бўлганини ва у 7 ойлик хомиладор эканлигини айтиб берди.
Ана шундай тарзда агент орқали ҳар ойда 1-2 марта гаплашишда давом этдик. Декабрда мен видеоқўнғироқ орқали уларнинг учаласини биргаликда кўрдим - Халира ҳам уларга қўшилди. Хотиними Халира ҳам турмушга чиққанини ва мана 4 ой бўлдики хомиладор эканлигини айтиб берди.
Боласи туғилгач, катта қизимни такроран турмушга беришди, тез орада ўртанча қизимнинг ҳам эри вафот этди.

Катта қизимнинг иккинчи эрининг исми Тальха эди, қизимнинг айтишича, ёмон одам эмас. Қизим Нуриза ундан ўғил туғди, биринчи фарзанди қиз. Мен эридан қизим билан болаларини қўйиб юборишини, уни ҳам урушда ўлдиришлари мумкинлигини ва уларнинг келажаги ҳақида ўйлашини сўрадим. У бунга рози бўлди. Менинг қизим проводник топиб, болалари билан 2017 йилнинг оҳирида қочди. 10 кун ундан ҳеч қандай дарак бўлмади ва 10-чи куни у болалари билан қурдлар қўлига тушганини ҳамда уларни “Родж” лагерига жойлаштиришганларини ёзиб юборди.
2018 йилнинг феврал ойида қўлида боласи бор хотиним ва ўртанча қизим болалари билан қочишди, у пайтда унинг 2 та ўғли бор эди. Улар ҳам қурдларнинг қўлига тушди, лекин "Аль Холь" номли бошқа лагерга. Болалари билан барча учаласининг бирлашишлари учун уларни "Родж" лагерига кўчиришларини сўрашди ва 1 йил ҳамда 1 ой ўтгач, улар "Родж" лагерида учрашдилар.

Палаткада туришибти, қиш яқинлашмоқда, ҳаво совуқ бўлади.
У ерда туғилган ўғлим ҳозир 5 ёшу 5 ойлик бўлган, унга Мусаб деб исм беришди. Невараларим 5, 4, 3 ва 2,5 ёшда.

Биз Қирғизистон ҳукуматидан Суриядаги аёллар ва болаларни олиб келишларини тинмай ўтиниб сўраймиз. Аёллар ва болалар қандайсига террорист бўлиши мумкин? Суриядаги аёлнинг вазифаси – уйда ўтириш ва бола туғиш, у ерда фақат эркаклар урушда қатнашадилар. Ахир, Марказий Осиёнинг қолган давлатлари қайтаришмоқдаку...
Мазкур веб-сайт Европа Иттифоқининг молиявий кўмагида тайерланди.
Ушбу веб-сайт мазмуни учун Internews жавобгар ҳисобланади ва у Европа Иттифоқининг нуқтаи назарини акс эттирмайди

Контент тўғри акс эттирилиши учун, сайтни компьютердан кўриш тавсия этилади.



Ҳикоянгиз билан ўртоқлашинг →