УЛЬМАС
Мен у жойларда ўзим бўлганман, ҳаммасини ўз кўзларим билан кўрганман, бу жуда қўрқинчли, ҳаттоки мен, ёши катта аёл учун қўрқинчли, у ерда эса болалар ҳам бор…
Ўлмас -ўзига ишонган аёл, ишбилармон, доимо қатъий иродали ва интилувчан бўлган. Ўзининг ягона ва жондан азиз қизи Олтинойни ҳам шундай тарбия қилган.

Қизи мустақил, олий маълумотли ва ўзини ўзи таъминлайдиган инсон бўлиб улғайишини истаган.
Қиз болалигидан мусиқа билан шуғулланган – пианинода ўйнаган, аъло баҳоларга ўқиган.

Уларнинг оиласини ҳаддан ташқари диндор деб айтиб бўлмас эди, лекин маълум урф-одатларга амал қилишган, қизини қаттиққўллик билан тарбиялаган.
Қизим лозим бўлган тарзда вояга етди, мен уни турмушга бердим, у ҳурматли меҳмонлар учун келин-салом қилаётганида менинг ғурурим чексиз эди.

Йигитнинг ҳам оиласи яхши.
Қизим куёвим ва қайнонаси билан 2014 йили Туркияга ишлаш учун кетишганида, мен фақат хурсанд бўлдим, пул ишлаб топишади, ўзларининг бизнесини очишади деб, режалар қуришни бошлаган эдим, ёш оилага қандай қилиб ёрдам бераман, мен кўп нарсани биламан, нимадан бошлашни, қандай ривожлантиришни – ахир тажрибалиман, деб ҳаёл сурардим…
Биз ватсапда тез-тез ёзишиб турардик, лекин менинг кўнглим қандайдир нохушликни сезаётган эди, у қуруқ сўзлар билан, ўзини босиб ёзарди, кейин хабарлар камайиб кетди ва кузда мен улар Сурияда эканлигини билдим.

Мен учун бу кутилмаган зарба эди… У жуда қўрқинчли нарсалар ҳақида ёзарди…

Қизим тирик қолиши учун ҳар сония дуо қилардим, менинг бечорагина қизим…
Нима қилишимни билмасдим, қизимни қайтариш учун барча қонуний йўллардан фойдаланиб кўрдим, кейин эса уни олиб келиш учун ўзим боришга қарор қилдим.
Барча мавжуд бўлган ҳақиқатлар ва ёлғонлар билан мен керакли инсонларга чиқдим ва мени у ерга юборишди, лекин мен Сурияга эмас, Ироққа тушиб қолдим.

Қизимдан узоқда эдим ва энди ўзим ҳам шундай шароитга тушиб қолган эдимки… на унга ёрдам бера олардим, ўзимнинг ҳам аҳволим вой эди…
Мен бу жаҳаннамда беш йил яшадим.
Омад менга кулиб боқди, ўзим асли қирғизман, лекин Қозоғистон фуқаросиман.

2019 йилда мени Суриядан олиб чиқишди. Мен ниҳоятда миннатдорман, у ерда бошдан кечирган қўрқинч ва хўрланишларни ҳеч қачон унутмайман.
Лекин менинг қизим ҳали ҳам ўша ерда.

Унинг эрини асирга олишибти, унинг аҳволи қандай эканлигини билмайман, ростини айтсам, билишни ҳам истамайман, унинг айби билан Олтиной у ерга бориб қолди, эрининг орқасидан кетди…
У ерда фарзандлик бўлди. Энди менинг ўғил набирам бор, унинг ёши бешда. Қиз неварам эса 2 ёшида сувсизликдан вафот этди. Мен уларни ҳаттоки кўрмаганман …

Бундай яшай олмайман… Уларнинг қайтиб келишларини ва нормал ҳаёт билан яшашларини жуда ҳам хоҳлаябман… уларнинг у ердаги ҳаёти ҳақида ўйласам юрагим қон бўлиб кетябти… Ҳаётимни ҳам беришга тайёрман, улар қайтиб келиб, бахтли бўлишса бас…
Мазкур веб-сайт Европа Иттифоқининг молиявий кўмагида тайерланди.
Ушбу веб-сайт мазмуни учун Internews жавобгар ҳисобланади ва у Европа Иттифоқининг нуқтаи назарини акс эттирмайди

Контент тўғри акс эттирилиши учун, сайтни компьютердан кўриш тавсия этилади.



Ҳикоянгиз билан ўртоқлашинг →